Ўзил Рамос ҳақида: “Ҳимоявий жиҳатдан дунёнинг энг яхши ҳужумчиси”
04 ноя 2020 20:05
Янгиликлар
Ўзил Рамос ҳақида: “Ҳимоявий жиҳатдан дунёнинг энг яхши ҳужумчиси”
ЕЧЛ 3-тури доирасида ўтган “Реал” – “Интер” (3:2) учрашувидан сўнг, Месут Ўзил собиқ жамоадоши Серхио Рамосни мадридликлар либосида юбилей 100 голини урганига муносабат билдирди.
“Интер” иштирокида ажойиб ўйин, аммо Рамос (ҳимоявий жиҳатдан дунёнинг энг яхши ҳужумчиси) ва Бензема (мунтазам гол урувчи) яна ўзларини кўрсатишди”, дея твит қолдирган хавбек ўз саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, “Интер”га қарши баҳсда ҳисобни Карим Бензема очган, кейин эса Рамос бурчакдан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйганди. Ғалаба голини эса захирадан ўйинга қўшилган Родриго урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар