Озил бешинчи марта Германияда йил футболчиси деб топилди

Aziz Tukhtamuradov
15 янв 2017, 21:56
«Арсенал» футболчиси Месут Озил Германияда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди.

28 ёшли футболчи сўровномада 54,5% овоз тўплади ва Тони Кроос, Йонас Хектор каби футболчиларни ортда қолдирди.

Озил ушбу совринни сўнгги 6 йил ичида 5-маротаба қўлга киритди. Фақатгина 2014 йилда у Тони Кроосга имкониятни бой бериб қўйганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Dfb.de