UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Ўзгараётган "Арсенал" ёхуд Артетанинг олдида турган вазифалар Янгиликлар

Ўзгараётган "Арсенал" ёхуд Артетанинг олдида турган вазифалар

Расмий ўйинга яқин вариантда ўтган беллашувда "Арсенал" мавсумолди охирги ўйинларда "Челси" (1:2) ва "Тоттенхэм"га (0:1) имкониятни бой берди.

Бунгача ўтган беллашувлардан фарқли равишда бу икки учрашувда "тўпотарлар" таркиби нисбатан камроқ тажрибага учраганди. Демак, таҳлил учун яхши материал мавжуд — рақиблар еврокубок йўлланмалари учун чемпионатдаги тўғридан-тўғри рақобатчилардан. Хўш, "Арсенал"нинг мавсумга тайёргарлиги қандай ўтди ва жамоадан бу мавсум нималар кутса бўлади?


Прессинг қилиш  ва тўпни йўқотибоқ курашга киришиш

Еврокубоклардан "қутилган" "Арсенал" бор кучини АПЛга сарфлаши мумкин бўлади. Мавсумолди ўйинларга эътибор берадиган бўлсак, рақибларга босим сезиларли даражада ортади. Тўпни йўқотгач, агрессив равишда рақибга босим уюштириш "Челси" билан ўйинда ҳам, "Тоттенхэм" билан беллашувда ҳам сезилди. Бироқ бу яхши йўлга қўйилган тизимнинг ишлаши эмас, ҳозирча фақат иштиёқ холос.

Биринчидан, яхшироқ прессинг уюштириш ва контрпрессингга кириш биринчи бўлимларда ўхшади. Танаффусда керакли кўрсатмаларни олган рақиб футболчиларини иккинчи бўлимда "Арсенал" аксарият вазиятлдарда прессинг билан чўчита олмади. Иккинчидан, босим қилишга ҳаракат ва жамоанинг тўпсиз юқори жойлашуви қарши ҳужум хавфини оширади. Бу имкониятдан Моура ва Сон ҳам, Вернер ва Хавертц ҳам фаол фойдаланишди ("Челси"нинг биринчи голи).


Жарима майдони ичидан зарба бериш муаммоси

Лондон жамоалари билан беллашувларда "Арсенал" бирорта ҳужумини жарима майдони ичидан йўлланган зарба билан якунламагани эътиборга лойиқ. Уиллокнинг "аристократлар" дарвозасига урилган, аммо инобатга олинмаган голини ва Саканинг "тақачилар" билан ўйиндаги омадсиз зарбасини ҳисобламасак...

Бу муаммо ўтган мавсумда ҳам йўқ эмасди. Юқори иқтидорига қарамай, Смит-Роу охирги узатмаларни топ даражада амалга ошира олмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Роу балки шунинг учун ҳам классик "ўнликка" хос тарзда марказдан дарвоза томон йўл изламай, қанотга ўтиб кетишни маъқул кўрар. Ўтган мавсум бу ишни Эдегор бажарганди, ҳозирги таркибда бошқа вариант ҳам йўқ.

Муаммони икки хил усулда ҳал қилиш мумкин. Биринчиси — ҳар ўйин голли узатмаларни етказиб бера оладиган, ҳужумчиларга вазият яратиб бера оладиган сифатли "ўнлик"ни таклиф қилиш — Мэдиссон, Эдегор, балки, Ауар. Иккинчиси — баланд бўйли якунловчи топиш, масалан, Тэмми Абрахам. Бундай футболчи марказдаги бўшлиқни, қанотларга кўпроқ урғу бериш ва ҳар икки қанотдан узатиладиган тўплар билан ёпиши мумкин. Лондонга кўчиб ўтиши мумкин дейилган Лаутаро бу ролга мос тушмайди ва катта эҳтимол билан ақлли плеймейкерсиз ўз имкониятларини тўлиқ кўрсата олмайди.


Асосий таркиб ва захира ўртасидаги улкан тафовут

Мўжиза юз бермади. Ҳеч қачон топ футболчи сифатида кўрилмаган Мари ва Эль-Ненни мавсумолди тайёргарликда танқидлар остида қолиб кетди. Баъзи ўйинларда Холдинг ҳам ишончли ўйин кўрсата олмади. Виллианга ҳам саволлар етарли. Ваҳоланки, бугунги ҳолатда айнан шу йигитлар яқин захира ҳисобланади.

"Арсенал" таркибни тозалаш ва ойлик маош рақамларини камайтиришда яхши ишламоқда. Бироқ бу жамоада ички рақобатни керакли даражада ушлаб қолиш учун етарли бўлмаяпти. Клуб бор камчиликларни ҳал қилиш билан оввора ва мавсумга захира дарвозабонисиз келмоқда, ўринбосар "ўнлиги" йўқ, марказий ҳужумчи чизиғида ҳам тушунарсиз ҳолат (Ляказетт ва Нкетиянинг шартномаси якунигача бир йил қолди).

Шу вақтнинг ўзида жамоада ҳар иккала қанот ҳимоясида 3 нафардан футболчи бор. Виллиан ва Колашинац биргаликда йилига деярли 20 миллион евро маош олади. Натижада, ҳозирча клубдаги вазият қуйидагича: икки жароҳат Мари ва Эл-Неннини айтайлик "Сити" ёки "Ливерпуль"га қарши учрашув учун асосий таркиб аъзосига айлантирмоқда. Бу ёз муаммоларни тўлиқ ҳал қилиш учун етарли имконият мавжуд эмас.


Кучли индивидуал ҳаракатлар

Қизиқ савол — Пепе ўтган мавсум охирида бўлгани каби спорт формасини ушлаб тура оладими? Мавсумолди учрашувлар Николяни бунга қодирлигига ишора бермоқда. Голлар ёмғири бўлмаган бўлса-да, ивуарлик жамоадошлари ҳаракатларини инобатга олиб, керакли жойда дриблингни ишга солишни, шунчаки рақибга босим уюштириш эмас, онгли дадил прессингга ўтишни уддалади ва умуман олганда, майдонда ажралиб тура олди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида Смит-Роу зарур вақт қанотларга ўтиб, муносиб даражада ҳаракат қила олди. Бир қарашда ёш футболчи ўтган мавсумдагидан ҳам ишончлироқ ҳаракат қилмоқда. Футболчи мушакларида оғриқ сезмагани ва жароҳат олмагани ҳам мухлисларни хурсанд қилгани бор гап. Агарда клуб ҳужумкор ярим ҳимоячи харид қиладиган бўлса, ёш Эмиль кўпроқ қанотга туширилса ажаб эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам, жамоа "ўнлигини" оғир мавсум кутиб тургани аниқ.

Бен Уайт "Тоттенхэм" билан яхши ўйин ўтказди ва икки бор фантастик тарзда "Арсенал"ни "Челси"га қарши тўқнашувда қутқариб қолди. Бу қадар ёрқин ўйинни янги келган футболчи учун одатий иштиёққа йўйиш мумкин, лекин марказий ҳимоячи шу куни сўнгги икки йилдаги энг яхши ҳислатларини намоён эта олди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тўлиқ мослашув жараёнидан кейин Бен жамоавий босимдаги камчиликларни "ёпиб", ҳимоядан чиқишни тезроқ ва ностандарт бўлишини таъминлаши кутилмоқда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика