UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  1 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  6 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  4 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  5

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олди

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун кеча тунда Жанубий Кореяга йўл олди.

Жанубий Кореянинг Чангвун шаҳрида 23 апрелдан 6 майга қадар 4-Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўтган йил Тайландда Жаҳон чемпионлигига эришган Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси энди Осиё чемпионлиги учун курашишади.

Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа Тошкентда 12 апрелдан йиғинга киришган бўлиб, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра Заиф эшитувчилар терма жамоаси учун барча шароитлар яратиб берилди. Терма жамоа аъзолари “Чиғатой” спорт базасида яшаб, “Бунёдкор” стадионида икки маҳал машғулот олиб боришди.

Шунингдек, Заиф эшитувчилар терма жамоаси аъзолари учун ЎФА томонидан спорт экипировкалари тақдим этилди. Жанубий Корея визаси билан боғлиқ масалалар ҳал қилинган ҳолда, Тошкент-Сеул-Чангвун йўналиши бўйлаб авиачипталар харид қилинди.


Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионатига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рўйхати:

Ҳаким Аҳмедов
Темирмалик Турсунов
Миразамат Обидов
Рустамбек Ғоипов
Жалолиддин Собитбеков
Жалолиддин Қаршиев
Рустам Бердиев
Суҳбатжон Ҳасанбоев
Диёр Муродов
Мирзабек Икрамов
Саидбек Ёқубжонов
Баҳром Садиуаххасов
Нуриддин Бойтўраев
Фаиг Мамедов
Акмал Абдулакимов
Анвар Абдураҳмонов
Миркамол Агзамов


Муроджон Аҳмедов (Ўйновчи мураббий)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика