Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари сезиларли даражада ошиши мумкин
31 окт 2018 12:03
Янгиликлар
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари сезиларли даражада ошиши мумкин
ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2022 иштирокчилари сони ошиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Биз жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32тадан 48тага етказишга қарор қилдик ва бу янгилик 2026 йилда кучга киради. ЖЧ-2022дачи? Буни кўриб чиқяпмиз. Агар бунинг иложиси бўлса, нега энди йўқ?
Биз буни баҳолаб чиқишимиз керак. Қатарлик дўстларимиз ва минтақанинг бошқа вакиллари билан буни муҳокама қиляпмиз" - дейди Инфантино.
1998 йилдан бери жаҳон чемпионатлари 32та жамоа иштирокида ўтмоқда.
Олдинроқ, мундиалда 48та жамоа иштирок этса, Осиёдан 8,5та жамоа ЖЧда қатнашиши мумкинлиги эълон қилинган эди.
Фикрлар