UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  1 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  40 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  4 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди Янгиликлар

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди

АГМК-W сардори, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футболчиси Камила Зарипованинг Туркия чемпионатига йўл олгани тўғрисида хабар топдик.

Дарҳол 23 ёшли футболчи билан боғланиб, бу борада батафсил маълумот олишга ҳаракат қилдик.

- Камила, дўстларингиз бизга Туркияга жўнаб кетганингиз ҳақида маълумот беришди. Ҳозир қаерда ва қайси жамоа таркибидасиз?

- Ҳозир Туркиянинг Трабзон шаҳридаман. "Трабзон Идманўчоғи" жамоасига келиб қўшилдим.  

- Мазкур клубга ўтишингиз қандай содир бўлди? Шу ҳақда айтиб беринг.

- АГМКдаги мураббийларим Ханжариев Илҳом ва Гамадеев Руслан Олимович икки йилдан бери четда ўйнашим кераклигини, ўзимни легионер сифатида синаб кўришимни айтиб келишарди. Вариантлар бор эди. Туркияга  келишим эса жуда тез вақтда ҳал бўлди. Бунда мураббийим Илҳом Каримовичнинг ҳиссаси катта. Ўзбекистонлик яна 2 нафар қиз боришини айтишди, шунинг учун рози бўлдим. Бир ўзим бунчалик узоққа келишдан қўрқардим. 

- Сиз билан бирга қайси юртдошларимиз Туркияга йўл олди?

- Мен билан бирга "Металлург" жамоасининг аъзоси Сетора Такабаева ва "Севинч" клубида тўп сурган Шаҳризода Зайниддинова келган.

- Жамоа келаси йил Туркия чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этади. У ердаги рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Бу жамоанинг мураббийлари ўйинимни ўрганиб чиқишган. Уларга маъқул келганим учун жамоага таклиф қилишди. Менда қўрқув бўлмади, ўзимга ишониб келдим. 

- Туркиядаги муҳит қандай экан?

- Туркиянинг об-ҳавоси яхши. Майдонлари ҳам талаб даражасида. Кунига 2 маҳал машгулот ўтказяпмиз. Шароитлари кўнгилдагидек. Келганимга 4 кун бўлди, Ўзбекистон билан фарқли томонларига кўп тўхталолмайман.

- Яқинларингиз бошка давлатга кетишизга қандай қарашди? Қаршиликлар бўлмадими? 

- Албатта, хурсанд бўлишди, лекин зўрға рухсат олдим. Хавотирланиб, жуда кўп суриштиришди, мураббийларимиз билан маслаҳатлашишди. Ниҳоят, дугоналарим ҳам борлигини эшитиб, рози бўлишди. Биласиз, футболга кириб келганимдан бери фақат АГМКда ўйнаганман. Ҳар доим уйда бўлганман, узоқ вақтга бегона ерларга кетмаганман. Ҳозир шу туфайли мослашиш озгина қийин бўляпти. 

- Трабзон сиз учун янги шаҳар. Атрофдагилар мулоқот қилиш қийин бўлмайдими? Турк тилини биласизми?

- Турк тилини билмайман. Фақатгина баъзи сўзларни ўзбекчага ўхшаганлиги учун тушунаман. Янги жамоадошларим турк сўзларини таржимон орқали тушунтиришяпти. Тез орада турк тилини ўрганиш учун дарс оламиз. 

- Маош масаласига келсак, Трабзонда Олмалиқдагига нисбатан анча яхши тўлашса керак. Ёки кам ойлик эвазига кетяпсизми?

- Ўзбекистонда футболчи қизларга кам маош тўланади. Кўпчилик қизлар турмушга чиққандан кейин футбол ўйнашни тугатади. Шунинг учун турмушга чиқишдан олдин четда ўйнаб кўрмоқчи эдим. Орзумга етдим. Ҳозир бериладиган маошдан кўнглим тўлди. Балки, бошқа жамоалар берадиган пулдан камдир, лекин худога шукур ўзимга етади. 

- Қайси рақамда майдонга тушмоқчисиз?

- Ҳали танламадик, лекин 29 ёки 26 рақамини танлашни ўйлаб турибман.

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика