UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  1 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  15 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  8 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  37 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5

⚡️ Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи Янгиликлар

⚡️ Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерация (IFFHS) 21 асрда миллий биринчиликлар (юқори дивизионлар)да энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Унда етакчи сифатида Криштиану Роналду қайд этилди. 37 ёшли форвард ҳисобида 498 та гол мавжуд. Роналду Португалия, Англия, Испания ҳамда Италия чемпионатларида ҳаракат қилган. Ундан кейинги ўринлардан Лионель Месси ҳамда Златан Ибрагимович жой олди.

Топ-10 эса қуйидагича:

1. Криштиану Роналду – 498 та гол;

2. Лионель Месси – 487;

3. Златан Ибрагимович – 392;

4. Луис Суарес – 364;

5. Роберт Левандовски – 357;

6. Николас Муньос – 328;

7. Александар Журич – 304;

8. Хосе Альфредо Кастильо – 289;

9. Али Ашфақ – 288;

10. Мартин Камбуров – 287.

Шу билан бирга рейтингда ўзбекистонлик икки футболчи ҳам бор ва улар 200+ гол урган 89 футболчидан пастроқда жойлашишган. “Темирйўлчи”, “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Андижон” ва “Истиқлол” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Анвар Бердиев XXI асрда 164 та гол урган ва у бу борада Руд Ван Нистельрой (159 гол), Алессандро дель Пьеро (152) каби футболчилардан юқорироқда турибди. Шунингдек, Бердиев ХХ асрда миллий чемпионатда 61 та гол ургани кўрсатилган.

Бундан ташқари, тўпурарлар қаторида Зафар Холмуродовнинг номи ҳам бор. Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси “Ҳисор, “Насаф”, “Машъал”, “Динамо”, “Хоразм”, “Олмалиқ” каби жамоаларда тўп тепган. У 21 асрда 151 та, ўтган асрда эса 49 та гол урган, умумий голлари сони 200 талиги кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, Анвар Бердиев Ўзбекистон чемпионатида 505 ўйинда қатнашиб, умумий 225 та гол урган ва у бу борада рекордчи ҳисобланади. Зафар Холмуродов 200 та гол билан кейинги ўринда бўлса, кучли учликка Шуҳрат Мирхолдиршоев якун ясаган – 194 та гол.

IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика