Ўзбекистонда туғилиб, АПЛда ўйнаган Питер Одемвингие футбол билан хайрлашди
03 апр 2019 22:05
Янгиликлар
Ўзбекистонда туғилиб, АПЛда ўйнаган Питер Одемвингие футбол билан хайрлашди
Нигериялик ҳужумчи Питер Одемвингие футболдаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
37 ёшли Одемвингие 1981 йилнинг 15 июлида Тошкентда истиқомат қилган нигериялик муҳожирлар оиласида дунёга келган. Футболдаги илк сабоқларини у юртимизда олган.
Кейинчалик Россиянинг КАМАЗ ва ЦСКА ёшлар жамоаларида ўйнаган. Питер Франциянинг “Лилль”, Россиянинг “Локомотив” ва Англиянинг “Вест Бромвич”, “Кардифф Сити”, “Сток Сити” клубларидаги фаолиятини билан танилган. Нигериялик футболчининг охирги жамоаси Индонезиянинг “Мадура Юнайтед” клуби бўлган.
Одемвингие фаолияти давомида Бельгия Кубоги соҳибига айланган. 2009-йилда Нигерияда “йил футболчиси”, шунингдек, АПЛда 3 бора (2010/11 мавсум – сентябрь, апрель; 2011/12 мавсум – февраль) “ой футболчиси” номига эришган.
Фикрлар