UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

"Ўзбекистонда футбол ҳакамлари энг заиф ва барча нарсага айбдор табақага айланиб қолди" — А. Никимбаев Янгиликлар

"Ўзбекистонда футбол ҳакамлари энг заиф ва барча нарсага айбдор табақага айланиб қолди" — А. Никимбаев

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев кўплаб мунозараларга сабаб бўлган "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Намангандаги ўйиннинг охирида содир бўлган воқеалар қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Бир неча киши пенальти билан боғлиқ вазиятга муносабат билдиришимни сўраб, менга ҳам ёзди. Барча ҳакамлар ва собиқ футболчилар пенальти борлигини айтаётган бўлса, яна қандай баҳо бериш мумкин? Ҳимоячи ҳужум қилаётган ўйинчининг оёғига тегди ва бу Сардор Рашидовнинг майсага қулаши учун етарли эди. "Сўнгги дақиқаларда ёки ўша атмосферада бунақа вазиятга пенальти тайинланмайди" каби гап-сўзларни инбатга олмаслик керак.

Аммо мен сизнинг диққатингизни фотосуратга қаратмоқчиман. Бу ерда учрашувни ташкиллаштириш масаласини муҳокама қилмаймиз (эсингизда бўлса, ўз хатоларидан ҳам хулоса чиқаролмайдиган жамоа кетгунига қадар ПФЛнинг ишларини муҳокама қилмасликка ваъда бергандим), аммо ҳакамнинг мураккаб тақдири ҳақида гапириш керак. Ушбу суратда реферининг пенальти белгилаш учун ВАР тизими мониторидан фойдаланаётгани акс этган. Унинг атрофида эса дўстона кайфиятда бўлмаган кишилар тўпланган. Унинг ўрнида ўзингизни тасаввур қилиб кўринг. Сиз муҳим қарор қабул қилишингиз керак, лекин сизга руҳий босим ўтказиляпти. Шунингдек, бу оломон ичида кимдир ҳакамни урмаслиги ҳам кафолатланмаган.

ВАРни томоша қилиш жараёни 1-марта оммавий тадбирга айланмаяпти. Айни пайтда Ўзбекистонда футбол ҳакамлари энг заиф ва барча нарсага айбдор табақага айланиб қолди. Мен уларнинг бирортасига шахсий адвокат бўлмайман, лекин барча ҳакамлардан нолишларидан нафратланаман. Ҳар ким ўз ҳаракатлари учун ўзи жавоб бериши, жамоавий жавобгарлик принципи қўлланмаслиги керак. 

Ҳозир ҳакамлар ақл бовар қилмайдиган босим остида ишламоқда. Уларнинг ҳар бир хаёлий ёки ҳақиқий хатолари жанжал учун сабаб бўлади. Ўз муваффақиятсиликлари учун ҳакамларни айблаш одатий ҳолга айланди.

Бундан кейин улар яхшироқ бўлишадими? Катта шубҳам бор. Оддий ҳолатда ажиотаж пайдо қилавериш мумкин? Балки ақл ва адекватликни ёқиш керакдир?", деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика