UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистон ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини кўрсатиши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистон ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини кўрсатиши мумкин

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб ўйинида ижобий натижага эриша олса, саралаш ўйинлари тарихида ўзининг энг яхши натижасига эришади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрь куни Тошкентда Иордания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушиб, ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини такрорлайди. Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2005 йили Бахраин терма жамоасига икки ўйин натижасига кўра Осиё минтақаси саралаш плей-офф ўйинларида мағлубиятга учраган.

10 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги Пахтакор стадионида, ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб ўйини доирасида Иордания терма жамоасини қабул қилади. Амманда бўлиб ўтган илк ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Айни дамда миллий терма жамоа сафида тўп сураётган футболчилар орасида тўпурар бўлиб турган Сервер Жепаров Аммандаги учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этган эди. Бу унинг терма жамоа сафидаги 21 голи бўлди. Бу - миллий терма жамоа сафида айни пайтда тўп сураётган футболчилар орасидаги энг яхши кўрсаткичдир. Иорданияга қарши учрашувда заҳирадан майдонга тушган Улуғбек Бақоев эса, шу пайтгача миллий терма жамоа сафида 14 голга муаллифлик қилган.

Терма жамоа тўпурарлари рўйхатини Максим Шацких бошқариб турибди. Унинг ҳисобида 34 гол мавжуд. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг айни пайтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳисобида эса 31 гол бор.

Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Темур Кападзе бўлиб турибди. Тажрибали ярим ҳимоячи Аммандаги ўйинда терма жамоа сафида 108 ўйинини ўтказди. Аммандаги илк учрашувда терма жамоа сардори Сервер Жепаров ҳам ўзининг 95 учрашувини ўтказгани эътиборга молик. Маълумот ўрнида, миллий терма жамоа ҳимоячиси Анзур Исмоилов, Иорданияга қарши 10 сентябрь куни майдонга тушса, бу унинг терма жамоа сафидаги юбилей - 50 учрашуви бўлади.

Иорданияга қарши жавоб учрашувида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нечта футболчилари огоҳлантириладиган тақдирда, саралашнинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборишади. Ўзбекистон терма жамоаси сафида аввалги ўйинларда огоҳланитирилган футболчиларнинг сони 8та.

«ОСИЛИБ ТУРГАНЛАР»
Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Азизбек Ҳайдаров, Акмал Шораҳмедов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика