UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  76 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида "Лейпциг" тарбияланувчиси бор! Давид Белявский билан танишамиз Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида "Лейпциг" тарбияланувчиси бор! Давид Белявский билан танишамиз

Унинг отаси ҳам Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган.

Барча футболчилар Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида ўйнашади. Улар орасида легионерлар ҳам бор, Давид Белявский. "РБ Лейпциг" тарбияланувчиси. У Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш учун Россиядан келган таклифни рад этди. Championat.asia Давид ва унинг отаси Вадим Белявский билан суҳбатлашди.

- Вадим, ўзингиз ва оилангиз ҳақида гапириб беринг. Қаерда ишлайсиз, Германияга қандай келиб қолдингиз?

- Мен интеграция бўйича масалаҳатчи бўлиб ишлайман. Рафиқам спорт гимназиясида ўқитувчи. Оилам билан 1999 йил Тошкентдан Германияга кўчиб келдик. Бу ерда Давид ва унинг укаси Александр туғилди. Александр сузиш билан шуғулланади. Ўзим ҳам вақтида футбол ўйнаганман. "Пахтакор" ёшлар жамоасида, кейин "Турон"да тўп тепдим. Ўзбекистон U-18 терма жамоасида Кападзе ва Жепаров билан йўлларимиз кесишган. 



- Вадим, Давид неча йилдан бери футбол ўйнаяпти? Қайси жамоа аъзоси? 

- У футбол билан шуғулланишни 5 ёшида бошланган. Давид ўзини сузиш ва каратеда синаб кўрди. Аммо якунда футболда қолишга қарор қилди. "Лейцпиг"да 7 ёшдан бошлаб ўйнаб келяпти. Ҳозирда U-16 жамоасида ҳаракат қилмоқда. Мураббийлар штаби аъзолари Германияда юқори савияда ўйнаган ва мураббийлик лицензияларига эга. Унинг клуб билан бир неча йиллик шартномаси бор. 

- Давид билан бирга МДҲ давлатларидан келган бошқа футболчилар борми?

- МДҲ мамлакатларидан бошқа йигитлар йўқ. Бу ерда академияга қабул қилиниш қийин. Бунинг учун Германияда туғилганларгина 16 ёшли жамоага олинади. 



- Давид қандай муваффақиятларга эришган?

- У элита гимназиясида таълим олади. Катта танловлардан ўтди. Давиддан умидлар катта. Икки йилдан бери вилоят терма жамоаси сафида миллий ва халқаро турнирларда қатнашяпти. Ўғлимизнинг жамоаси мамлакатдаги энг яхшиларидан саналиб, кўп мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритди. Давид асосан ҳимояда ўйнайди. Марказда, қанотларда ҳам ўйнай олади. Чап ва ўнг оёқ билан яхши ҳаракат қилади. Жамоа етакчиларидан бири, жамоалошлари уни эшитишади. 

- Ўғлингиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан биринчи маротаба таклиф олди...

- Давид Германияда туғилган. Мен Тошкентликман. Онаси эса рус ва қозоқ миллатига мансуб. Ўғлимиз бу фуқароликлардан исталганини танлаши мумкин эди. 2021 йилда бизга Россиядан мурожаат қилишди. Қозоғистондан сўров келди. Лекин биз Ўзбекистонни танладик. Унга бу мамлакат ҳақида гапириб бердим, интернетда видеоларни томоша қилдим. Охири Ўзбекистонни танлади. Давид "Лейпциг" билан дунёнинг ярмини кезиб чиқди. Энди эса Осиёни кашф қилмоқчи. Ўзбекистон унинг учун янгилик. Урф-одатлари, маданияти билан қизиқади. 



- Давид, сиз қайси позицияда ўйнашни маъқул кўрасиз?

- Қанот ҳимоясида. Чунки ҳужумга қўшилишни маъқул кўраман. 

- Таниқли футболчилардан кимларга солиштириласиз?

- Менда мукаммал, ақлдан оздирадиган даражада идеал йўқ. Фақат ўзимга қарайман ва яхшироқ бўлиш учун ҳамма нарсани қиламан. 

- Агар сизга 19-20 ёшингизда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашни таклиф қилишса, рози бўласизми? Ёки Германия терма жамоасидан чорлов кутасизми?

- Германия терма жамоасида ўйнашга интилмайман. Менга янги қадриятлар, маданиятлар қизиқ. Ўзбекистонга ёрдам бермоқчиман. Шу давлат шарафини ҳимоя қилиб, юқори савияда тўп тепмоқчиман.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика