Ўзбекистон-Вьетнам учрашуви Навоийда катта экранда намойиш этилади
27 янв 2018 10:20
Янгиликлар
Ўзбекистон-Вьетнам учрашуви Навоийда катта экранда намойиш этилади
Бугун Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг ҳал қивчи финал учрашувида мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси вьетнамлик тенгқурларига қарши майдонга тушишади.
Ушбу беллашувни юртимиздаги барча ишқибозлар сабрсизлик билан кутиб туришгани сир эмас. “Қизилқум” футбол клуби ташаббуси билан Навоийда ҳам мазкур беллашувни Вилоят маданият бошқармасига қарашли анжуманлар залида катта экранда намойиш этилиши режалаштирилган.
Барча футбол ишқибозларини ушбу тарихий беллашувни томоша қилишга таклиф этамиз.
Ўзбекистон-Вьетнам учрашуви Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар