UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  6 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  0 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  11 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  40 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6

Ўзбекистон U16 ўсмир қизлари Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини якунлади Янгиликлар

Ўзбекистон U16 ўсмир қизлари Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини якунлади

2017 йилда Хитойда ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида иштирок этган Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни қўлга киритди.

16 ёшгача бўлган қизлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларини “D” гуруҳида олиб борди.

Ушбу саралаш гуруҳи ўйинларига Вьетнам мезбонлик қилди. Саралаш турнирининг илк учрашувида айнан мезбон терма жамоага қарши ўйин ўтказган ўзбекистонлик қизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Иккинчи учрашувда Фаластин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон саралаш турнирининг учинчи ўйинида Гонконгни 2:0, тўртинчи ўйинда Ироқни 4:0 ҳисобларида мағлуб этди.

Учинчи сентябрь куни бўлиб ўтган сўнгги тур учрашувида Ўзбекистоннинг рақиби ушбу саралаш гуруҳининг яққол фаворити – Австралия ўсмир қизлар терма жамоаси бўлди. Барча рақибларини фақат йирик ҳисоблар билан мағлуб этиб келаётган австралияликлар, Ўзбекистон дарвозасига ҳам 9 бора йўл топишди. Бу голларга Ўзбекистон фақат бир бора, Маржона Тўраеванинг голи билан жавоб бера олди– 1:9.

Таъкидлаш керакки, дастлабки турда Фаластинни 28:0 ҳисобида мағлуб этган Австралия, якунда 5 ўйинда 65 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, фақатгина Ўзбекистон билан учрашувда бир гол ўтказиб юборди.

Шу тариқа улар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, Хитойдаги финал босқичига йўл олди. Ўзбекистон эса гуруҳда 3-ўринни қўлга киритиб, иштирокини шу босқичда якунлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика