UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   0 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  4 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  5 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  29 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  11 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  24

Ўзбекистон U-23 юлдузлари ёшликда қандай бўлишган? ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 юлдузлари ёшликда қандай бўлишган? ФОТО

Теглар :  Ўзбекистон U-23
U-23 Осиё чемпионати финалидан олдин терма жамоамизнинг етакчи футболчилар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишга қарор қилдик.

Забиҳулло Ўринбоев. 1995 йил 30 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Фаолиятини "Бунёдкор" клубида бошлаган. 2017 йилдан бери "Пахтакор" клуби аъзоси.

Забиҳулло терма жамоамиз сардори сифатида ҳар бир ўйинда жамоадошларини олдинга бошлашга, ўйин давомида уларнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Кореяга қарши ўйинда дастлабки голни киритиб, мусобақадаги голлари сонини очишга муваффақ бўлди. Бугунги финал ўйинида ҳам Забиҳуллодан гол кутиб қоламиз.


Достонбек Ҳамдамов. 1996 йил 24 июль куни Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси. 2014 йилдан бери "Бунёдкор" футбол клубида тўп суриб келади. 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилган.

Достонбек Ҳамдамов терма жамоамиз таркибида майдон марказини мустаҳкамлашда жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда. Рақибга прессинг уюштиришда ҳам жуда фаол. Японияга қарши кечган чорак финалда айнан прессинг эвазига ҳимоячини хато қилишга мажбур этиб, терма жамоамизнинг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлганди.


Жавоҳир Сидиқов. 1996 йил 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси.   Фаолиятини “Пахтакор” клубида бошлаган. 2016 йилдан бери “Қўқон-1912” футбол клуби аъзоси.

Жавоҳир Сидиқов ушбу мусобақада терма жамоамизнинг ҳақиқий “жавоҳир” футболчиси бўлмоқда. Унинг ажойиб паслари рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириб, терма жамоамиз футболчиларини дарвозабонлар билан бирга-бир вазиятга олиб чиқиб қўймоқда. Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финалда айнан Сидиқовнинг пасидан кейин Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очишга муваффақ бўлганди.


Жасур Яхшибоев. 1996 йил 24 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган.  Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси.  2015 йилдан бери “Пахтакор” футбол клуби аъзоси.

Жасур Яхшибоев Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг кашфиётларидан бири бўлди. Ушбу футболчининг ўнг қанотдаги ҳужумкор ҳаракатлари, дриблинглари кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Энг муҳими Жаур Яхшибоев жуда муҳим голлари билан терма жамоамизнинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. У чорак финалда Япония дарвозасини икки марта ишғол қилиб, дублга эришди. Ярим финалда эса Жанубий Корея дарвозасига терма жамоамизнинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Бугун Жасурдан ҳам гол кутиб қоламиз.


Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Финал ўйинини "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика