UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга учиб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга учиб кетди

Бу ҳақда "Championat.asia" сайти журналисти Толибжон Қосимов маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон U-23 термаси Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Тошкент вақти билан 12:40 да Хитойга учиб кетган.

"Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячилар Тошкент - Сиан - Ханчжоу йўналишида манзилга етиб боришади. Футболчиларни узоқ парвоз кутмоқда", – деб ёзади Қосимов.

Кападзе Осиё ўйинлари учун қуйидаги таркибни танлади:

Дарвозабонлар: Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик"), Владимир Назаров ("Нефтчи"), Отабек Боймуродов ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Асадбек Раҳимжонов ("Олимпик"), Маҳмуджон Маҳамаджонов ("Бунёдкор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), ИброҳимҲалил Йўлдошев ("Пари НН", Россия), Шоҳжаҳон Султонмуродов ("Сурхон"), Элдор Бегимов ("Олимпик"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Иброҳим Ибрагимов ("Олимпик"), Абдурауф Бўриев ("Олимпик"), Жасурбек Жалолиддинов ("Олимпик"), Беҳзод Шамсиев ("Сурхон"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Шерзод Эсанов ("Олимпик").

Ҳужумчилар: Алишер Одилов ("Олимпик"), Ҳусайн Норчаев ("Алания", Россия), Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи"), Русланбек Жиянов ("Пари НН", Россия), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик").

Маълумот учун, Ўзбекистони олимпия термаси Осиё ўйинлари "C" гуруҳида Сурия, Гонконг ва Афғонистон билан кураш олиб боради. 

Тақвим

1-тур: Ўзбекистон – Афғонистон (20 сентябрь, “Шангченг Стэдиум”, соат 13:00)

2-тур: Ўзбекистон – Гонконг (22 сентябрь, “Шангченг Стэдиум” 16:30)

3-тур: Ўзбекистон – Сурия (25 сентябрь, “Шангченг Стэдиум”, 13:00)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика