UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  0 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  0 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  0 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  2 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  4 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  38 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  3 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  7 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  4 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  3

Ўзбекистон U-23 билан саралашга Кападзе боради. Шу сабаб Про лигада кичик ўзгариш Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 билан саралашга Кападзе боради. Шу сабаб Про лигада кичик ўзгариш

U-23 Осиё чемпионатига келаси йил Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Шунга қарамай, вакилларимиз барибир Кувайтдаги саралаш турнирида иштирок этади. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, жамоамиз мусобақанинг финал босқичида ўйнайди.

ЎзПФЛ мусобақалар тақвимини ишлаб чиққан бир вақтда Осиё чемпионати U-23 саралашига ҳали қуръа ташланмаган, шунингдек, ЎФА мусобақада қайси жамоа иштирок этиши масаласига тўла ойдинлик киритмаганди. Эндиликда маълумки, “Олимпик” устози Темур Кападзе мураббий сифатида U-23 Осиё чемпионати саралашида ўйнаш учун Кувайтга боради.

Айни шу вақтда Про лига ўзининг энг қизиқарли палласига кирган бўлади. Яъни, Суперлига учун кураш олиб бораётган жамоаларда бу ҳал қилувчи палла. Йўлланма учун “Олимпик” жамоасида ҳам имконият бор эканидан келиб чиқилса, демак бир хилликни сақлаш учун Кападзе ва жамоа Кувайтга йўл олган бир вақтда, қолган жамоалар ҳам танаффусга чиқишига тўғри келади.

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ аввалги режа бўйича 12 сентябрь куни Про лига I босқичининг сўнгги турини ўтказади ва айтилганидек, 13 сентябрь куни II босқичга қуръа ташлаб берилади. Кападзе бошқарувидаги терма жамоа 25-31 октябрь кунлари Кувайтда расмий ўйинлар ўтказади. Унга қадар ва шундан кейин бўлган турлар ЎзПФЛ тақвим режасида кўрсатиб ўтилган.

Бунда яна икки жиҳатга аҳамият бериш керак. Маълумки, “Олимпик” Ўзбекистон Coca-cola кубогининг ¼ финал босқичида “Пахтакор” билан ўйнаши керак. Мазкур ўйинлар аввалдан 28-29 октябрь саналарига тайин қилинганди. Аммо вазият бунда ҳам саналарни ўзгартиришни тақазо қилади. Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” — “Пахтакор” ўйини 24 октябрга, кубок доирасидаги “Олимпик” — “Пахтакор” ўйини эса 20 октябрга кўчирилди.

Иккинчи тарафдан, Кападзе жамоасида катта эҳтимол билан “Шўртан”, “Хоразм”, “Арал самали”, “Янгиер” клубларидан футболчилар бўлмайди. Буни инобатга олиб, Про лигадаги қуйи тўрт ўрин жамоалари иштирокидаги учрашувлар ноябрь ойигача якунланади. ЎзПФЛ тақвим режаси билан шу ҳавола ёрдамида танишиш мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика