UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  5 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   3 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  31 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси халқаро турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси халқаро турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги "Balkom BMW" халқаро турниридаги иштироки иштирокини ғалаба билан бошлади.

Япониянинг Хиросима шаҳрида старт олган "Balcom BMW Cup" халқаро турниридаги илк учрашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Польша ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Таъкидлаш жоиз, учрашув анча қизиқарли ва голларга бой тарзда кечди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва мусобақа регламентига кўра ғолиб номи ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига омад кулиб боқди ва ушбу серия 6:5 ҳисобида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Аввалроқ хабар берилганидек, ушбу мусобақада Ўзбекистон ва Польша ёшларидан ташқари Япония ҳамда Хиросима шаҳри терма жамоаси ёшлари ҳам иштирок этадилар.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "Balcom BMW Cup" турниридаги иккинчи ўйинини 11 август куни Япония ёшларига қарши ўтказади.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
9 август. Хиросима, Япония.
Ўзбекистон (U-19) - Польша (U-19) - 2:2 (пенальтилар сериясида 6:5).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика