Ўзбекистон U-19 - Хитойдаги мусобақа ғолиби!

Narzulla Saydullayev
11 сен 2015, 19:58
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этди.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз дастлаб 7 сентябрь куни Хитойга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 9 сентябрда эса Сурия 3:1 ҳисобида таслим қилинди. Вакилларимиз бугун Япония ёшларига қарши сўнгги учрашувни ўтказишди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлари мусобақа чемпиони бўлишди.

Турнир ташкилотчилари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниевни энг яхши футболчи деб топишди. 

 

Ўзбекистон - Хитой 2:1

Голлар: Азиз Ғаниев, Санжар Қодирқулов


Ўзбекистон - Сурия 3:1

Голлар: Достон Ибрагимов, Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев


Ўзбекистон - Япония 1:1

Гол: Жасур Яхшибоев


Таъкидлаш жоиз, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 28 сентябрь – 6 октябрь кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадилар.





Гулшан Саъдуллаева Хитойдан championat.asia учун махсус

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›