UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  1 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  4 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  7 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  34 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  4

Ўзбекистон U-19 эртага Сингапурга учиб кетади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 эртага Сингапурга учиб кетади

Теглар :  Ўзбекистон U-19
Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси эртага Сингапур мамлакатига учиб кетади.

Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13 июль куни Тошкентда йиғинни бошлаганди. Эртага жамоа халқаро мусобақада иштирок этиш учун Сингапурга йўл олади.

Ушбу мусобақада Эрон, Хитой, Сингапур ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари иштирок этишади.

Ярим финал босқичига қуръа ташланиб бўлди. Унга кўра Ўзбекистон Эрон билан, Хитой эса Сингапур билан ўйнайди. Ғолиб жамоалар финалда, мағлублар 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.

Маълумот учун, Баҳрайндаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон Хитой, Австралия ва Тожикистон билан куч синашади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика