UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  3 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  2 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  13 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  5 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  7 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  6 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  19 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  31 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  12 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев қуръа ҳақида: "Олдига мақсад қўйган жамоа ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслиги керак" Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев қуръа ҳақида: "Олдига мақсад қўйган жамоа ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслиги керак"

Хабарингиз бор, куни кеча бу йил Таиланд мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Унга кўра, вакилларимиз "D" гуруҳида Вьетнам, Ҳиндистон ва Япония билан кейинги босқичга йўлланма олиш учун беллашадилар. Юқоридаги рақиблар ва қуръа ҳақида терма жамоа бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


— Тўртинчи саватчадан ўрин олганимизни ҳисобга олсак, қуръа натижаси ёмон бўлмади. Япония сўнгги Осиё кубоги ғолиби, уларга ортиқча таъриф шарт эмас. Ҳиндистон сўнгги йилларда футболи жуда тез ривожланаётган терма жамоалар сирасига киради. Вьетнам ҳам сўнгги мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда. Мамлакат футболида хорижлик мутахассислар ишламоқда. 

— Гуруҳимизда жамоалар ўртасида катта фарқ кўрмаяпман. Кўриниб турибдики, бизни ажойиб ўйинлар кутмоқда. Биз минимум Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни, максимум чемпион бўлишни мақсад қилганмиз. Турнирга бундай мақсад билан борган жамоа табиийки ҳар қандай рақиблар билан қўрқмасдан ўйнаши ва нималарга қодир эканлигини исботлаши керак. Бизни ҳам Худо қўллаб йигитларга акаларини натижасини такрорлаш насиб қилсин, деб қоламан. 

— Тайёргарликка келсак, олдимизда 2 ойдан кўпроқ вақт бор. Бу дегани камида 2та терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Ҳозир ЎФА халқаро бўлими бунинг устида ишламоқда. Тез орада рақиблар аниқ бўлади. 

— Таиландда июнь ойида жуда иссиқ ва намгарчилик юқори бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, гуруҳимиздаги барча терма жамоалар деярли шундай шароитда яшашади. Биз ҳам шу иқлимга мослашиш учун керакли чораларни кўрамиз. Худо хохласа бу муаммо туғдирмайди, деган  умиддаман. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика