UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  3 21:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  3 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  55 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  15 19:16Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  3 18:34Раньери: "Шомуродов майдонда бор куч-ғайратини сарф этади. Уни шунинг учун ҳам яхши кўраман"  7 18:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойдаги илк машғулотини ўтказди  0 18:10Бешта клуб Мюллерни ўз сафига қўшишдан манфаатдор  0 17:47Ямалнинг отаси испаниялик мухлислар Ламин билан фахрланишлари кераклигини таъкидлади  12 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  5 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  11 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   33

Ўзбекистон U-17 Австрия ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 Австрия ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2 сентябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Австрияга учиб кетади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоиз, Австрия ўсмирлар терма жамоаси (U-17) ҳам БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчиси саналади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни дамда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Нуралиев шогирдлари Тошкентдаги йиғин давомида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 18 август куни ўтказилган ўйинда ўзбекистонлик ўсмирлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 20 август куни ўтказилган иккинчи ўйинда ҳам, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келди - 2:1.

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учинчи ўртоқлик учрашуви 22 август, пайшанба куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашув ҳам Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика