UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  3 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  6 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари бугун Малайзия U-19 ёшларига қарши ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари бугун Малайзия U-19 ёшларига қарши ўйнайди

Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси, бугун Малайзия U-19 ёшлар термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган йиғин тақвимига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги ўсмирлар терма жамоаси бугун аввалдан режалаштирилганидек Малайзия U-16 ўсмирлари билан эмас, балки Малайзия U-19 ёшлари билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 16:45да бошланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, кеча куннинг иккинчи ярмида бу ердаги илк машғулотларини ўтказди. 31 августгача давом этадиган йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эса, 28 август куни Малайзия U-16 ўсмирларига қарши ўтказилади.

Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика