Ўзбекистон Тожикистон билан оқ формада ўйнайди
03 фев 2018 09:00
Янгиликлар
Ўзбекистон Тожикистон билан оқ формада ўйнайди
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.
“B” гуруҳининг дастлабки турда Жанубий Кореяни 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратган вакилларимиз 2-турда Тожикистон билан куч синашади.
Мазкур учрашув University of Taipei Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши оқ формада ўйнайди. Рақиб бугунги ўйинга қизил либосларни танлади.
“B” гуруҳининг иккинчи ўйинида Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари ўзаро баҳс юритишади.
Футзал бўйича ОЧ–2018
2-тур учрашуви
3 февраль, шанба
13:30 Тожикистон – Ўзбекистон
16:00 Жанубий Корея – Япония

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар