Ўзбекистон термаси аъзоси легионерга айланди

Mirjalol Normatov
4 окт 2024, 00:27
Футзал бўйича Ўзбекистон термаси футзалчиси Ҳусниддин Нишонов фаолиятини Беларусда давом эттиради.

Беларуснинг "Витэн" футзал клуби ЖЧ-2024да Ўзбекистон термаси шарафини ҳимоя қилган футзалчининг трансферини эълон қилди. 

Маълумот учун, Нишонов ўтган мавсумда "Оил-Стар" жамоаси таркибида ҳаракат қилди ва 18тадан гол ва ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: instagram.com/mfc.viten/