UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  0 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  11 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  16 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0

Ўзбекистон терма жамоаси Ливан билан учрашувга тайёр Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Ливан билан учрашувга тайёр

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 7 май куни Тошкент вақти билан соат 16:30да Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувини ўтказади.
Мазкур баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Ливан терма жамоасига қарши тўп суришади. Албатта, ўйиннинг аҳамияти ҳар иккала томон учун жуда муҳим, негаки, чорак финални ютган жамоа, камида мусобақанинг совриндорлари қаторига кириш учун имкониятни сақлаб қолади. Бундан ташқари эса, ярим финалга йўлланма олган мамлакат терма жамоаси шу йилнинг ўзида ўтказиладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўяди.

Ливанга қарши бўлиб ўтадиган баҳсга миллий терма жамоамиз аъзолари жиддий эътибор қаратишмоқда. Бир кун олдин бўлиб ўтган машғулот чоғида мураббийлар штаби ўйиннинг кўплаб жиҳитларига урғу беришди. Футзалчилар прессинг қўллашни ва ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтишга қаратилган машқларни бажаришди. Чорак финал плей-офф тизимида ўтказилишини инобатга олиб, мураббийлар пенальтиларни ҳам унутишмади.

Умуман олганда, терма жамоамиз тўғрисида гапирадиган бўлсак, жамоанинг ичидаги муҳит жуда яхши. Айнан аҳиллик ва иноқлик Баҳодир Аҳмедов шогирдларининг кучли томонларидан бири. Бу нарса ўзини нафақат ўйин жараёнида, балким кундалик ҳаётда ҳам акс эттириб келяпти.

Терма жамоамиз ичидаги илиқ муҳит, умид қиламизки бугунги ўйинга ҳам ижобий таъсир қилади ва футзалчиларимиз аҳиллиги Ливанни мағлуб этишга ёрдам беради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика