UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  1 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  5 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  12 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1

Ўзбекистон терма жамоаси Ливан билан учрашувга тайёр Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Ливан билан учрашувга тайёр

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 7 май куни Тошкент вақти билан соат 16:30да Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувини ўтказади.
Мазкур баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Ливан терма жамоасига қарши тўп суришади. Албатта, ўйиннинг аҳамияти ҳар иккала томон учун жуда муҳим, негаки, чорак финални ютган жамоа, камида мусобақанинг совриндорлари қаторига кириш учун имкониятни сақлаб қолади. Бундан ташқари эса, ярим финалга йўлланма олган мамлакат терма жамоаси шу йилнинг ўзида ўтказиладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўяди.

Ливанга қарши бўлиб ўтадиган баҳсга миллий терма жамоамиз аъзолари жиддий эътибор қаратишмоқда. Бир кун олдин бўлиб ўтган машғулот чоғида мураббийлар штаби ўйиннинг кўплаб жиҳитларига урғу беришди. Футзалчилар прессинг қўллашни ва ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтишга қаратилган машқларни бажаришди. Чорак финал плей-офф тизимида ўтказилишини инобатга олиб, мураббийлар пенальтиларни ҳам унутишмади.

Умуман олганда, терма жамоамиз тўғрисида гапирадиган бўлсак, жамоанинг ичидаги муҳит жуда яхши. Айнан аҳиллик ва иноқлик Баҳодир Аҳмедов шогирдларининг кучли томонларидан бири. Бу нарса ўзини нафақат ўйин жараёнида, балким кундалик ҳаётда ҳам акс эттириб келяпти.

Терма жамоамиз ичидаги илиқ муҳит, умид қиламизки бугунги ўйинга ҳам ижобий таъсир қилади ва футзалчиларимиз аҳиллиги Ливанни мағлуб этишга ёрдам беради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика