Ўзбекистон терма жамоаси бугун "Lakeside" стадионида машғулот ўтказади

Narzulla Saydullayev
16 янв 2015, 03:39
Ўзбекистон терма жамоаси кеча Мельбурнда дастлабки машғулотни ўтказгани ҳақида хабар бердик.

3-турдан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши баҳсга тайёргарлик давом этади. Бугун терма жамоаси "Lakeside" стадионида шуғулланади. Машғулот маҳаллий вақт билан соат 18:00дан 20:00га қадар давом этади.

Рақибимиз эса бугун 19:00дан 21:00га қадар "SS Anderson Oval" майдонида машғулот ўтказади.

Саудия Арабистони терма жамоасига қарши муҳим ўйин 18 январь куни маҳаллий вақт билан 20:00да (14:00 Тошкент) бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia