UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Венесуэла билан дуранг қайд этди Янгиликлар

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Венесуэла билан дуранг қайд этди

Ўзбекистон - Венесуэла учрашуви бўлиб ўтди.

Узбекистан

Жасур Яхшибоев - 79'

Товарищеские матчи . 1-тур

29/03/2023, 00:00

1
:
1
Тугади

Венесуэла

Алекс Гонсалес - 7'

45'
90'
79'  Жасур Яхшибоев
7'  Алекс Гонсалес

Ўртоқлик учрашуви. 

Ўзбекистон - Венесуэла 1:1

Гол: Александр Гонсаллес 6, 0:1, Жасур Яхшибоев 77, 1:1

Саудия Арабистони. "King Abdullah Sport City Stadium"

Ҳакамлар: Холид Алтураис, Ёсир Алсутан, Абдулраҳим Алшамари

Ўзбекистон - 12. Ўткир Юсупов - 3. Хожиакбар Алижонов, 15. Умар Эшмуродов, 23. Хусниддин Алиқулов, 13. Шерзод Насруллаев - 18. Абдулла Абдуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 7. Отабек Шукуров, 8. Жамшид Искандеров, 10. Жалолиддин Машарипов - 14. Элдор Шомуродов.

Венесуэла: 1. Хоэль Гратероль, 21. Александр Гонсаллес, 5. Жуниор Морено, 3. Йордан Осорио, 18. Мигель Наварро, 2. Жан Фуэнтес, 10. Эрнесто Торрегросса, 13. Хосе Луис Мартинес, 9. Эдуард Белло, 19. Кристиан Кассерес, 23. Саломон Рандон

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Шерзод Насруллаев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев майдонга тушди. 

78. ГООООООООООООООООЛ. Жасур Яхшибоев пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 

77. ПЕНАЛЬТИ. Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига. 

73. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Абдулла Абдуллаев ўрнига Жасур Яхшибоев тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. Венесуэла, Кристиан Кассерес ўрнига Томас Ринконь, Эдуард Белло ўрнига Жон Чанчелор тушди. 

69. ОГОҲЛАНТИРИШ. Азиз Турғунбоев

67. ЧЕТЛАТИШ. Венесуэла, Жан Фуэнтес

57. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Жалолиддин Машарипов ўрнига Остон Ўрунов, Элдор Шомуродов ўрнига Бобир Абдихолиқов, Жамшид Искандеров ўрнига Азиз Турғунбоев, Отабек Шукуров ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди. 

55. ЎЗГАРИШ. Венесуэла Жуниор Морено ўрнига Сеговиа Перес тушди. 

54. Насруллаевдан Шомуродовга салом. Пас голга айланмай қолди. 

48. Венесуэла дарвозамиз томон яқинлашмоқда. Рақибнинг прессингидан чиқиб кета олмаяпмиз. Бу футбол. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус 

45+2. ЭХХХХХ. Оғзимиздаги ошни олдириб ўтирибмиз. Жалолиддин Машарипов паненка услубди тепаман деб тепага тепиб юборди. Менимча тепада ҳам дарвоза бор, деб ўйладиёв. 

45+1. ПЕНАЛЬТИИИИИ. Наварро Шомуродовни тортиб қолиб йиқитди. Танаффусга дуранг билан чиқиб кетиш имконимиз бор. ВАР бор. Учрашувда ВАР тизимидан фойдаланилмоқда. 

42. ОГОҲЛАНТИРИШ. Венесуэла, Эдуард Белло ҳам ҳакамнинг сариқ карточкасини татиб кўрди. 

41. Устунлик рақиб томонида. 

31. ЎТКИИИР. Бир сапчиб ўрнингиздан туриб кетган бўлсангиз керак. Юсупов яна бир бор маҳоратини кўрсатиб Мартинеснинг зарбасини қайтарди. 

28. Яна Насруллаев ўзининг қанотидан фаоллик кўрсатиб тўпни узатиб берди. Алижоновнинг зарба беришига рақиб ҳимоячилари қаршилик қилди. 

23. Насруллаевнинг юқорилатиб берган пасини Элдор дарвозага боши билан йўллашга уриниб кўрди. Ноаниқ. Лекин олдинга анча яқинлашдик. 

16. Рақибимиз жиддий ва кучли. Улар сўнгги бор 2022 йил сентябрь ойида Исландияга мағлубиятга учраган. Биз билан олдин Саудия Арабистони ва Суриядан устун келган эди. 

13. НИҲОЯЯЯТ. Биз ҳам ҳужумга ўтдик. Элдор ва Жалолиддин нимадир қилишга ҳаракат қилиб кўрдику, ўхшамади. Ўхшамаса ўхшамас, ўхшаб қолар. 

12. АЖОЙИИИИИБ. Ўткир Юсупов ҳозиргина ўзининг ўткир сейви билан кетма-кет иккита голдан қутқариб қолди. Дарвозабон ярим жамоа!

8. Отабек Шукуров майдонда етакчиликни қўлга олмоқда. Вазиятлар ҳали яратганимизча йўқ. 

6. ГОЛ. Ҳа, бу гол азизлар. Венесуэла ўнг қанотдан ҳужумга ўтди, Жарима майдончасига кириб тўпни узатди. Александр Гонсаллес тўпни осонлик билан дарвозамизга ташлаб қўйди. У кимсан Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилганидан хурсандчилиги  ичига сиғмаяпти. 

3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Венесуэла футболчиси сариқ карточкани иссиғидан еб олди. У терма жамоамизнинг яққол ҳужумини атайлаб тўхтатиб қолди. 

Ҳакам хуштакни чалди. Бу дегани ўйин бошланди. Олға Ўзбекистон. 

- Венесуэла мадҳиясига навбат. 

- Ўзбекистон мадҳияси янграмоқда. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Стадиондаги мухлислардан бошқа барча шай ҳолатда. Бармоқ билан саноқли ўзбекистонлик мухлислар стадион трибуналаридан ўрин олишган. 

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика