UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  16 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  69 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6

Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги учинчи рақиби ҳам маълум Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги учинчи рақиби ҳам маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Миллий терма жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ҳозирга қадар "Зенит" ва Иордания терма жамоаси билан ўйинлар маълум эди. Сўнгги рақиб эса Беларусь чемпиони Солигоркснинг "Шахтёр" клуби бўлади. Бу ҳақда championat.asia сайти Беларусь клубига таяниб хабар берди. Эслатиб ўтамиз, "Шахтёр" сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев тўп тепмоқда.

Куни кеча Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайга учиб кетадиган футболчилар рўйхатини эълон қилганди. ТЎЛИҚ РЎЙХАТ

Дубайдаги ўйинлар рўйхати:
12 февраль "Зенит" - Ўзбекистон МТЖ
15 февраль Иордания МТЖ - Ўзбекистон МТЖ
17 февраль "Шахтёр" Солигорск - Ўзбекистон МТЖ




Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика