UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  2 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  0 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   4 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1

Ўзбекистон терма жамоаси U17 Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси U17 Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади

Келаси йили бўлиб ўтадиган ўсмир қизлар ўртасида U17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи учун қуръа ташлаш маросими 23 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинди.

Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

U17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари режа бўйича икки босқичда ўтказилади. Келаси йилнинг 7-11 апрель кунлари дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар. 

Мазкур гуруҳ учрашувларига Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистан ва Ветнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Илҳом Ханжариев мураббийлиги остидаги U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан ўрин оладиган бўлди.


Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистон, Ветнам

1-саватча: Жанубий Корея, Таиланд, Лаос, Эрон

2-саватча: Филиппин, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Гонгконг, Цингапур, Индонезия

3-саватча: Ливан, Малайзия, Непал, БАА, Гуам, Покистон, Фаластин, Шимолий Мариана ороллари, Шри Ланка

4-саватча: Ироқ, Малдив ороллари, Сурия, Туркманистон


Қуръа механизми: Мезбонлар саватчаси → 1-саватча → 2-саватча → 3-саватча → 4-саватча

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика