UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон билан ўйнайди

Теглар :  ЎзбекистонЭрон
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа учун ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги бошланишига ҳам оз вақт қолди. Шу сабабдан куз ойларидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, бир қатор терма жамоалар билан Тошкентда учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Жумладан, 6 сентябрь куни Сурия терма жамоаси пойтахтимизга ташриф буюрса, 11 сентябрь куни ўзбекистонлик футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Эрон футбол федерацияси Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича ЎФА таклифига ижобий жавоб қайтарди.

Шунингдек, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган.  Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 13 октябрь куни Шимолий Корея, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда майдонга тушади.

Бундан ташқари, ЎФА Халқаро алоқалар бўлими томонидан ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун яна бир қатор терма жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Рейтинг: +119   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика