

Ушбу ғалаба терма жамоамиз учун мундиал саралашларидаги юбилей 50-ғалаба бўлиб тарихдан жой олди.
Кечаги ўйин Ўзбекистон учун ЖЧ саралашларидаги 96-учрашув эди. Бу ўйинларда терма жамоамиз 50та ғалабадан ташқари 19та дуранг ва 27та мағлубият қайд этган.
Саралашларидаги тўплар нисбатимиз ажойиб: 182:97.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон навбатдаги баҳсни 15 октябрь куни Сингапурга қарши сафарда ўтказади.




