UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  1 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Иккала федерация расмийлари ўртасида ўтказилган музокаралар муваффақиятли якунланди ва терма жамоалар 2 июнь куни Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, мазкур ўртоқлик ўйини 2 июнь куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган.

Маълумот учун, айни дамда ФИФА рейтингида 83-ўринда бораётган Экваториал Гвинея терма жамоаси 2015 йилда ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган.  Экваториал Гвинея терма жамоасини ҳозирда аргентиналик Эстебан Беккер бошқариб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур ўйиндан сўнг, 4 июнь куни расмий ўйинлардан олдинги илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетади ва у ерда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги илк учрашувини эса, Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни “A” гуруҳи 1-тури доирасида Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика