UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  0 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Ўзбекистон - Сурия. Ўйин икки соат олдинга кўчирилди Янгиликлар

Ўзбекистон - Сурия. Ўйин икки соат олдинга кўчирилди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур ўйинни қирғизистонлик Рисбек Шекирбеков бошқариб боради. Унга қанотларда Баҳодир Қўчқоров ва ИсмоилхонТолипжонов ёрдам беришади.

Учрашув бошланиш вақти аввалига 11 июнь куни соат 20:30га белгиланганди. Аммо кейинчалик Сурия терма жамоасининг илтимосига кўра соат 18:30га кўчирилди. Сабаби Сурия терма жамоаси ортга қайтиш чипталарини алмаштирди. Улар ўша куннинг ўзида ярим тундаги рейс билан ватанларига қайтадиган бўлишди. Шу сабабли самолётга кеч қолмаслик учун ўйинни эртароқ ўтказишни сўраб мурожаат қилишди. Уларнинг бу мурожаати ЎФА томонидан ижобий ҳал қилинди.

Яхши биласиз, шу куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Наманганда Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Спорт ТВ" 11 июнь куни бўлиб ўтадиган ҳар иккала ўйинни жонли трансляция қилишни режалаштиргани учун Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ ўйинининг бошланиш вақти соат 20:30га кўчирилди. Шу тариқа мухлислар ҳар иккала ўйинни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Ўртоқлик ўйини
11 июнь, "Миллий" стадиони. Соат 18:30
Ўзбекистон - Сурия
Бош ҳакам:
Рисбек Шекирбеков (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: ИсмоилхонТолипжонов (Қирғизистон)

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика