UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  0 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  24 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  81 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5

Ўзбекистон Суперкубоги. Драган Черан: "Насаф"даги барчасига бош мураббий "айбдор" Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги. Драган Черан: "Насаф"даги барчасига бош мураббий "айбдор"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида учрашувнинг энг яхши футболчиси Драган Черан ҳам иштирок этди.

Драган Черан: - Кучли рақибга қарши қийин ўйин ўтказдик. Доим "Насаф" билан ўйинлар қизиқарли кечади. Рақибни жиддий ўргандик ва якунда бу бизга фойда келтирди. "Пахтакор" тарихида биринчи марта бу совринга эга чиқдик. Номимизни тарихга ёздириб қўйдик. Бахтлимиз. 4 кундан сўнг Суперлига доирасида яна "Насаф"га қарши ўйнаймиз. Бугунги ғалаба тарихда қолди ва янги ўйинга тайёрланамиз.

- Бугун Сайфиевнинг тўп узатишидан кейин гол урдингиз. Сиз ҳам, у ҳам "Насаф"да ўйнагансиз. "Насаф"да нимадир борми? Нима учун ҳар йили яхши футболчилар етишиб чиқаверади?
- "Насаф"да яхши мураббий бор. Академиядан ҳар йили ёшларни асосий жамоага тайёрлайди. Кейинчалик улар бошқа жамоага ўтишлари мумкин. Барчасига бош мураббий "айбдор" (кулади). Албатта ижобий маънода айбдор.

- Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳақида кўплаб гап сўзлар чиқди...

- Айни пайтда аниқ ҳеч нима айта олмайман. Балки, худо хоҳласа ўйнарман.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика