UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  7 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  7 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  62

Ўзбекистон Суперкубоги-2019. Ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги-2019. Ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига ҳам борган сайин оз муддат қолмоқда. Янги мавсумни Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин очиб беради.

Биласиз, Суперкубок учрашувида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари соврин учун кураш олиб боришади.

Олдинроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади ва учрашув соат 15:00да старт олади.

Учрашувдан бир кун аввал ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади. Шунингдек, ўйин бошланишидан олдин ва танаффус вақтида юртимизнинг эл суйган санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва турли тадбирлар ташкил этилади.

Қолаверса, мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этиш борасида Республика маҳаллалар кенгаши томонидан ҳам бир қатор акциялар ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, имконияти чекланган болаларга ўйин олдидан турли совға-саломлар ҳам тақдим этилади. Шу куни стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларни яна бошқа сюрпризлар ҳам кутади.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика