UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  3 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  1 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  14 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  11 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди Янгиликлар

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди

Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Қатар 2:0
Соат 19:00, "Миллий" стадиони
Ҳакамлар: 
Чоримурод Қурбонов, Ахмет Бекназаров, Бердимамет Атдиев (учаласи Туркманистон)

Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Ўзбекистон)

Голлар: Одил Аҳмедов 72, - 1:0. Марат Бикмаев 85, - 2:0.

Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец (4.Достонбек Турсунов, 64), 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 15.Одил Ҳамробеков, 9.Одил Аҳмедов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 90+1), 6.Ҳусниддин Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев (19.Владимир Козак, 83), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 76).

Захира: 1.Игнатий Нестеров, 12.Роман Абдулов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 16.Отабек Шукуров, 18.Давронбек Ҳошимов, .

Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам Ал Рави, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим, 19.Ал Моез Али, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар.

Захира: 31.Жассим Одил, 22.Муҳаммад Аҳмад, 5.Аҳмад Фотҳи Абдулла, 7.Аҳмад Абдилмутал, 8.Аҳмад Дузанде, 9.Ҳассан Яҳё, 14.Салим Ал Ҳажри, 20.Абдуллоҳ Абдусалом, 23.Муҳаммад Абдилмутал, 24.Абдулраҳмон Мустафо, 27.Али Авад Бужалуф.



Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон терма жамоаси Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб этди

90+1. Ўзгариш. Ўзбекистон. Одил Аҳмедов ўрнига Ислом Тўхтахўжаев тушди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

86. ЗАРБАААААААААААААААААААА! ДОстонбек Ҳамдамов бирга бир вазиятда тўпни юқорига тепди!

85. Одил Аҳмедовнинг пасидан сўнг Бикмаев бирга бир вазиятга чиқиб бориб тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди - 2:0.

85. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! АЖОЙИБ ГОООООООООООЛ! МАРАТ БИКМАЕЕЕЕЕЕЕВ! 2:0

83. Ўзгариш. Ўзбекистон. Икром Алибоев ўрнига Владимир Козак тушди

78. Одил Аҳмедовнинг голини томоша қилинг: КАНАЛГА ЎТИШ

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Марат Бикмаев тушди

75. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ! ОЛЕГ ЗОТЕЕВГА ҚОЙИЛ! У тўпни дарвоза чизиғи устида қайтарди!

72. Ўнг қанотдан Акмал Шораҳмедов узатган тўпни Одил Аҳмедов марказий ҳужумчилардек боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

72. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ОДИЛ АҲМЕДООООООООООВ! 1:0

69. УХХХХХХХХХХХХХХ! Одил Аҳмедов бирга бир вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади!

64. Ўзгариш. Ўзбекистон. Егор Кримец ўрнига Достонбек Турсунов тушди

58. Стадионга келган тахминан 10 минг томошабин терма жамоамиздан гол кутмоқда

53. УХХХХХ! Сал қолса қатарликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, яхшиям зарба аниқ чиқмади

51. Қандай хато! Акмал Шораҳмедов ўз қанотида хатога йўл қўйди натижада рақиблар бурчак тўпи ишлаб олишди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди


Сайтимизнинг телеграмдаги каналида Ўзбекистон - Қатар учрашувидан аудио трансляция давом этмоқда. КАНАЛГА ЎТИШ

45+2. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:0

45+2. Қатарликлар жарима тўпига эга бўлишди. ЗАРБА! Ҳаводан узатилган тўпни Карим Будиаф дарвозага йўллади, ноаниқ!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

43. Биринчи бўлимда ташаббус ва устунлик Ўзбекистон томонида бўлди. Бир қатор ҳужумларимиз аниқ зарба билан тугамади

39. ЗАРБААААААААААААААА! ОЛЕГ ЗОТЕЕВ! Жарима майдонига кириб борган ҳимоячимизнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!

38. ЗАРБАА! Абдулазиз Ҳатим Муҳаммаднинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди!

30. Хавфли вазият! Алибоевнинг оширган тўпини Шомуродов дарвозага йўллади, ноаниқ. Бундан ташқари ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан

26. УХХХ! Рақиб посбони ҳозир хатога йўл қўйди, Жавоҳир Сидиқов эса зарба бера олмади.

25. ЗАРБАА! Аҳмедовнинг аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди

25. Хавфли вазият! Олег Зотеев чап қанотдан олдинга бориб зарба берди, ноаниқ

22. ЗАРБААА! Сидиқов жарима майдони ёнидан чап оёғи билан зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!

20. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Сидиқов тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

12. Қатарликларнинг хавфли ҳужуми, Ал Моез Али жарима майдонимиз ичида йиқилди, бош ҳакам пенальти йўқлигини кўрсатди

10. Ташаббус Ўзбекистонда, фақат гол етишмаяпти

6. Икром Алибоев бурчакка яқин жойда рақиб ҳимоячиси томонидан қўполлик билан тўхтатилди, жарима тўпига эга бўлди. Берилган зарба жонли деворга тегиб қайтди

3. Хавфли вазият! Жарима зарбасидан кейин оширилган тўпни Анзур Исмоилов боши билан дарвозага йўллади, ҳакамлар ҳимоячимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди

2. Сайтимизнинг телеграмдаги каналида Ўзбекистон - Қатар учрашувидан аудио трансляция бошланди. КАНАЛГА ЎТИШ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!

- Ўзбекистон давлат мадҳияси! Барча биргаликда!

- Қатар давлат мадҳияси янграмоқда

- Диққат қилинг жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

- Учрашув соат 19:00да бошланади.




Рейтинг: +123   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика