UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  240 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  3 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Ўзбекистон ОТЖ бугун Тошкентга қайтиб келади Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖ бугун Тошкентга қайтиб келади

Теглар :  Ўзбекистон ОТЖ
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайдаги йиғинни якунлади.

Олимпия терма жамоамиз 19 декабрдан 28 декабргача Дубайда йиғин олиб борди. Бу йиғин доирасида дастлаб КХДР олимпия терма жамоаси 4:2 ҳисобида таслим қилинди. 23 декабрда бўлиб ўтган Сурияга қарши баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, сўнгги ўртоқлик учрашувида Қатар олимпиячилари мағлуб этилди - 2:0.

Бугун жамоа делегацияси Дубай-Тошкент йўналиши бўйича учишади ва Тошкент вақти билан 18:00да юртимизга етиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси январь ойида Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу қитъа чемпионатида вакилларимиз гуруҳда Жанубий Корея, Ироқ ва Яман билан ўйнайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика