UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  1 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  3 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  50 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0 08:57Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди  2

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этадиган мазкур мусобақада Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Олимпиячиларимиз эртага, 16 декабрь санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида мусобақа олдидан якуний йиғин ва ўртоқлик ўйинлари ўтказади, сўнгра Таиландга йўл олади.

Бугун пойтахтимиздаги “Ramada” меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда кенг футбол жамоатчилиги вакиллари, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, таниқли футболчилар, футбол фахрийлари, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтган маросимда яқин ўтмишнинг машхур футболчилари, фахрий спортчилар, шунингдек ота-оналар олимпия терма жамоамизга олдиндаги масъулиятли мусобақада омад ва зафарлар тилашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов терма жамоамиз аъзоларига ишонишини таъкидлаб, олимпиячиларимизни бутун мамлакат аҳли қўллаб-қувватлашини, ўз навбатида футболчилар ушбу мададни ҳис этган ҳолда, ҳар бир учрашувда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга чиқишлари лозим эканини айтиб ўтди.

Футболчилар номидан сўзга чиққан жамоа сардори Ислом Қобилов терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этаётгани, футболчилар Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларини билдирди.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика