UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  16 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб борди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб борди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Йиғин давомида футболчиларимиз Швейцариянинг "Делемон" (2:2) ва Грузиянинг "Локомотив" (3:2) жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди.  
 
Любинко Друлович шогирдлари кеча Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб боришди. Эндиликда вакилларимиз Туркияда йиғинни давом эттиришади. Терма жамоамиз делегацияси "Limak Eurasia" меҳмонхонасига жойлашган.
 
Туркияда Олимпия терма жамоаси аъзолари назорат ўйини ўтказиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, 27 февраль куни футболчиларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг U-23 жамоасига қарши майдонга тушади. Туркиядаги йиғин 3 март кунигача давом этади.  
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш баҳслари шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика