UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  0 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  7 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  363 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  15 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  31 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  7 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  405 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  42

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади

Бугун эрталаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхати эълон қилинган эди.

Бироз аввал бош мураббий Сречко Катанецнинг йиғинолди фикрларини эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор"

Бугун Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз дастлабки машғулотни ўтказмоқда. "Пахтакор" стадионида ўтаётган машғулот 17:15да старт олган.

Йиғинга чақирилган якуний рўйхатдагилардан фақат Шаҳбоз Умаров бетоб бўлиб қолгани сабаб йиғинга кела олмади.

Ўзбекистон МТЖ. Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинди ва терма жамоа ихтиёрига кела олмади

Умаровдан ташқари 22 нафар ўйинчи орасидан фақат Элдор Шомуродов, Жасур Яхшибоев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев бугунги машғулотда иштирок этишмади. Уларнинг ҳар уччаласи ҳам терма жамоа йиғинига эртага келиб қўшилишади. 19 нафар футболчи эса машғулотда тўлиқ иштирок этди.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Давронбек Ҳошимов ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Марлен Чобанов ("Пахтакор"), Достонбек Турсунов ("Чунцин Лифан"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тежон", Жанубий Корея), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", БАА), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Игор Сергеев ("Тобол", Қозоғистон)


Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов кеча Италия А Серияси 12-тури доирасида "Венеция"га қарши баҳс (2:3)да гол урди ва Тэмми Абрахамнинг голига пас берди. Иброҳимҳалил кеча Россия чемпионати 14-тури доирасида "Ахмат"га қарши учрашув (1:3)да тўлиқ ҳаракат қилди. Жасур эса 6 ноябрь куни Молжова чемпионати 17-тури доирасида "Зимбру" қарши ўйин (6:0)да 59 дақиқа ўйнаган ва жамоасининг иккинчи ҳамда бешинчи голларига пас берган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика