UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  0 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  3 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  10 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади

Бугун эрталаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхати эълон қилинган эди.

Бироз аввал бош мураббий Сречко Катанецнинг йиғинолди фикрларини эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор"

Бугун Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз дастлабки машғулотни ўтказмоқда. "Пахтакор" стадионида ўтаётган машғулот 17:15да старт олган.

Йиғинга чақирилган якуний рўйхатдагилардан фақат Шаҳбоз Умаров бетоб бўлиб қолгани сабаб йиғинга кела олмади.

Ўзбекистон МТЖ. Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинди ва терма жамоа ихтиёрига кела олмади

Умаровдан ташқари 22 нафар ўйинчи орасидан фақат Элдор Шомуродов, Жасур Яхшибоев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев бугунги машғулотда иштирок этишмади. Уларнинг ҳар уччаласи ҳам терма жамоа йиғинига эртага келиб қўшилишади. 19 нафар футболчи эса машғулотда тўлиқ иштирок этди.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Давронбек Ҳошимов ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Марлен Чобанов ("Пахтакор"), Достонбек Турсунов ("Чунцин Лифан"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тежон", Жанубий Корея), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", БАА), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Игор Сергеев ("Тобол", Қозоғистон)


Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов кеча Италия А Серияси 12-тури доирасида "Венеция"га қарши баҳс (2:3)да гол урди ва Тэмми Абрахамнинг голига пас берди. Иброҳимҳалил кеча Россия чемпионати 14-тури доирасида "Ахмат"га қарши учрашув (1:3)да тўлиқ ҳаракат қилди. Жасур эса 6 ноябрь куни Молжова чемпионати 17-тури доирасида "Зимбру" қарши ўйин (6:0)да 59 дақиқа ўйнаган ва жамоасининг иккинчи ҳамда бешинчи голларига пас берган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика