UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  0 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  1 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  4 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   7 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  6 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  3 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  1

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди

Ўзбекистон терма жамоаси охирги мағлубиятини ўтган йил 27 сентябрь куни Коста-Рикага қарши ўртоқлик ўйинида қабул қилиб олганди – 1:2.

Шундан кейин, Сречко Катанец шогирдлари 4 та баҳсда қатнашди:

Ўзбекистон – Қозоғистон 2:0

Ўзбекистон – Россия 0:0

Ўзбекистон – Боливия 1:0

Ўзбекистон – Венесуэла 1:1

Катанец эса терма жамоа бошқарувида ўтказган ўйинларини 16 тага етказиб олди ва бу борада Эктор Куперга (17 та) яқинлашди. Улардан олдинда эса қуйидаги мутахассислар бор:

1. Миржалол Қосимов – 54;

2. Вадим Абрамов – 44;

3. Рауф Инилеев – 29;

4. Равшан Ҳайдаров – 25;

5. Самвел Бабаян – 24;

6. Владимир Сальков – 19.

Алишер Никимбаевнинг хабар беришича, 59 ёшли мутахассис Ўзбекистон МТЖ 10+ ғалабага эришган илк хорижлик мураббийга айланди. Бундан олдин “оқ бўрилар” билан 10 ва ундан ортиқ ғалабага қуйидаги маҳаллий мутахассислар эришганди:

1. Миржалол Қосимов – 22 та;

2. Вадим Абрамов – 20;

3. Самвел Бабаян – 16;

4-5. Равшан Ҳайдаров – 13;

4-5. Рауф Инилеев – 13;

6. Рустам Акрамов – 10.

Словениялик мураббий 2021 йил августида Ўзбекистон МТЖ устозига айланди ва жамоа унинг бошқарувида 16 баҳснинг 10 тасида зафар қучди, 2 марта дуранг ўйнади ва 4 марта ютқазди.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика