UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  2 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  6 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

Ўзбекистон МТЖ. Туркияга кенгайтирилган таркиб ва янги номлар билан... Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ. Туркияга кенгайтирилган таркиб ва янги номлар билан...

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарликнинг финал босқичини Туркияда (15-29 декабрь) бўладиган йиғинда ўтказади.

Аргентиналик мутахассис мазкур йиғинга 30 нафар футболчини кенгайтирилган таркибга киритган. Осиё Кубогига борадиган якуний 23талик рўйхатдан ким ўрин олиши айнан мазкур йиғинда ҳал этилади. Шунингдек, қолган 7 футболчи захира (жароҳат ёки бошқа форс-мажор туфайли кимдир сафдан чиқиб қолиши мумкин) сифатида кенгайтирилган таркибда туради.

Хўш, кенгайтирилган таркибда кимлар бор? Купер бу йиғинга янги номларни ҳам таклиф этган. Масалан, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Дилшод Раҳматуллаевни ҳам Туркияга борадиган йиғинга жалб этади. Афтидан Купер марказий ярим ҳимоя чизиғимиздан кўнгли тўлмаяпти.



Жароҳати туфайли ўтган йиғинларда тўлиқ иштирок этолмаган ҳимоячи Шерзод Аъзамов ҳам терма жамоадан чақирув олган.

Купер кенгайтирилган таркибга "Локомотив"дан 7 нафар футболчи чақирган. Улар ичида Сардор Рашидов ҳам бор. Энг кўп вакил "Пахтакор" жамоасидан чақирилган.

Туркияга 4 нафар кипер билан борилади. Жавоҳир Илёсов тўртинчи дарвозабон сифатида терма жамоадан таклиф олиш арафасида.

Тез орада ЎФА томонидан Туркияга борадиган кенгайтирилган таркиб расман эълон қилиниши керак.


деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика