Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди
07 окт 07:45
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Валерий Кечинов Фабио Каннаварони терма жамоамиз устози бўлгани ҳақида фикр билдирди.
"Мен учун Каннаваро қандай мураббий эканлигини айтиш қийин, чунки мен унинг ишини кузатиб бормайман ва муваффақиятлари ҳақида билмайман. Лекин ҳақиқат шундаки, у жуда яхши ва кучли футболчи эди. Нима бўлганда ҳам Фабио Ўзбекистон терма жамоасига кўп нарса келтира оладиган инсон. Менимча, бу — Ўзбекистон миллий жамоаси учун жуда муҳим келишув. Мураббий ўзгаришига қандайдир сабаблар бўлса керак", - деб фикр билдирган Кечинов.
Маълумот учун, Кечинов Ўзбекистон МТЖ сафида 3 та учрашувда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар