UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   0 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  9 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8

18 ёшида Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган Валерий Кечинов ҳақида Янгиликлар

18 ёшида Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган Валерий Кечинов ҳақида

Футболда ҳужумчининг биринчи галдаги вазифаси гол уриш ҳисобланишини жуда яхши биласиз.

Юртимиз футболи тарихида ўз ишини қойилмақом даражада уддалаган ҳужумчилар етарлича топилади. Бахтиёр Ҳамидуллаев, Шуҳрат Мирҳолдиршоев, Анвар Солиев. Биз бугун 1992 йил мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилган Олий лигада тўпурарлик мақомини қўлга киритган Валерий Кечинов ҳақида гаплашамиз ва унинг фаолиятига нигоҳ ташлаймиз.

Ҳамма қатори кўча футболидан чиққан Кечинов Тошкентнинг “Трактор” жамоасида футбол сир-асрорларини ўргана бошлади. Унинг биринчи мураббийи отаси, “Пахтакор” жамоасида фаолият олиб борган, республика тоифасидаги ҳакам – Виктор Кечиновдир.

Айнан ушбу мутахассис мураббийлигида у тўп билан муомала қилишни ўрганди, илк қадамларини ташлади. “Трактор”даги ўйинларини кузатган “Пахтакор” мураббийлари уни клубнинг маҳсус гуруҳига олишади. У ўша пайтларда Тошкент чемпионатида кўплаб голлар уриб тўпурарга бериладиган совринни қўлга киритганди. Айнан шунинг ҳисобига у СССР ўсмирлар терма жамоасининг мураббийларини назарига тушади ва термага чақирилади. Билсангиз, аввалари собиқ иттифоқ даврида “Валентин Гранаткин” хотира турнири ўтказиларди. Ушбу мусобақада олдин Миржалол Қосимов ҳам ўсмирлар терма жамоаси билан бош совринни боши узра баланд кўтарганди. Кечинов ҳам терма жамоа билан мазкур мусобақада зафар қучади.


1991 йилга келиб махсус гуруҳдан “Пахтакор” ўринбосарлари жамоасига қабул қилинади ва тўлиқ бир мавсум ўйнайди. Асосий таркибда фақат битта учрашувда қатнашди. У ҳам бўлса СССР кубоги доирасидан ўрин олган Липецкийнинг “Металлург” жамоасига қарши учрашувда беш дақиқагина ҳаракат қилди.

Юртимиз 1991 йил 31 авсутс куни истиқлолга юз тутди. Кейинги йилдан эътиборан эса Ўзбекистон чемпионати, Олий лига баҳслари ўтказила бошланди. Бу пайтга келиб у “Пахтакор”нинг асосий ўйинчисига айланиб бўлганди. Эндигина 18 ёшга қадам қўйган Валерий жамоадошларининг кўмаги ва ўзининг меҳнати билан чемпионат тўпурарлари орасида 24та гол билан биринчи ўринни эгаллади ва мамлакат чемпиони, йил якунида мавсумнинг “энг яхши футболчиси” эътирофига сазовор бўлди.

Буни қаранг ҳали 20га ҳам кирмаган футболчи қанчадан, қанча тажрибали футболчиларни ортди қолдиришни уддасидан чиқа олди. Бўлмаса, ўша йиллари жамоада кучли футболчилар кўп эди. Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Мақсудов, Олег Синелобов, Рифат Галиев каби етакчилардан ўзиб кетди. Тўпурарлар рўйхатида ундан кейинги ўринни қўқонлик футболчи Рустам Абдуллаев банд қилди. Ўша пайтларда жамоада молиявий муаммолар юзага келганига қарамасдан охиригача кураш олиб боришди. Жамоадан Шквирин, Қосимов, Абдураимов, Оганесьян, Пятницкийлар бошқа клубларга кетиб бўлганди. Уларнинг ўрнини эса ёш футболчилар тўлдиришди.


1993 йилнинг иккинчи даврасида Кечинов Москванинг “Спартак” жамоасига трансфер қилинди. Тўғри, у дарҳол жамоага қўшилиб кета олмади. Бошида бир қатор қийинчиликларга дуч келди. Айниқса, Киевнинг “Динамо”сига қарши ўйинда оғир жароҳат олди ва кўпгина учрашувларни майдондан ташқарида кузатишга мажбур бўлди. Аслида соф ҳужумчи бўлган Кечиновни Олег Романцев келгач ўнг қанот ярим ҳимоясига қўйишни бошлади.

Билсангиз, Романцев ўзининг ғалати қарорлари билан доим ҳайрон қолдириб келган, ўз принципларидан ҳеч қачон четга чиқмасди. Кечиновдан ҳимоячиларга ҳам ёрдамга келиши талаб қилинарди. Албатта, ўзи учун ноқулай позицияда ҳаракат қилиш айрим ноқулайликларни келтириб чиқариши табиий. “Спартак”даги етти йиллик фаолиятидан сўнг “Сатурн”, “Шинник” клубларида тўп тепди ва футбол билан хайрлашди.

Ҳужумчи 1992 йилда Ўзбекистон терма жамоасида ҳам ўйнашга улгурганди. Рустам Акрамов футболчига учта учрашувда ўйнаш имкониятини беради. Ҳаётини кейинги йилларини Россияда ўтказган футболчи шу юрт фуқаролигини қабул қилади. Дастлаб Россия ёшлар терма жамоаси, сўнг миллий терма жамоада 10дан ошиқ ўйинларда майдонга тушди. Гарчи, футболимизга кўп ҳам фойда бермаган бўлсада, Олий лигада биринчи тўпурар сифатида тарих зарварақларига кирди. Бугунги кунда Суперлигада 18 ёшли футболчининг барчадан устун келиб тўпурарга айланиши эса амримаҳол.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика