UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистон МТЖ собиқ бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли" Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ собиқ бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли"

Ўзбекистон термасининг собиқ устози Валерий Непомняший миллий жамоанинг ЖЧ-2026га чиқиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги пайтларда анча кучайиб, Олимпиадада ҳам қатнашди. Мамлакатда ёшлар футболи бўйича кўп иш олиб борилмоқда, энди улар улғайишди – бу иш асосий жамоада ҳам ўз аксини топди. Айрим футболчилар аллақачон Европада ўйнаяпти – ўша Ҳусанов ва Шомуродов. Бир томондан, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли бўлса, иккинчи томондан, шундай бўлиши ҳам керак. Бу яхши ишнинг натижаси ва ажойиб ютуқ бўлади", – деди 81 ёшли Непомняший.

Россиялик мутахассис 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилган ва футболчиларни 6 ўйинда майдонга бошлаб тушган.

Жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичининг етти учрашувидан сўнг Ўзбекистон очколари сонини 16 тага етказиб, "А" гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Терма жамоа эртага Эронга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 21:00 га белгиланган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика