Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади
23 дек 2025 15:35
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади
Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.
Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади.
Мазкур йиғин 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилади.
Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини баҳолаб боради", – дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси берган хабарда.
Аввалроқ ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Championat.asia сайтига интервью бериб, ЖЧ олдидан қандай режалар амалга оширилаётгани хусусида маълумот берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар