Ўзбекистон МТЖ эртага янги формада ҳаракат қилади
29 авг 2025 11:20
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ эртага янги формада ҳаракат қилади
Эртага, 30-август куни мамлакатимиз мезбонлик қиладиган “CAFA Nations Cup-2025” турнири “А” гуруҳи учрашувлари старт олади.
Бугун турнир олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Марказий Осиё футбол ассоциацияси ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга ўйинларга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси турнирдаги иштирокини Ўмонга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз яшил либосда ҳаракат қилади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар