UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  0 20:15Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  74 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  14 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  28 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0

Ўзбекистон МТЖ "CAFA NATIONS CUP" мусобақасига тайёргарликни бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ "CAFA NATIONS CUP" мусобақасига тайёргарликни бошлади

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Жар" стадионида йиғинни бошлади.

10-20 июнь кунлари бўлиб ўтадиган "CAFA NATIONS CUP" мусобақасига тайёргарлик доирасидаги йиғиннинг илк кунида 21 нафар футболчи машғулот ўтказди.

Легионерлар Элдор Шомуродов ("Специя"), Бобир Абдихолиқов ("Ордабаси"), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагумрук"), Игорь Сергеев ("Тобол"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пари НН") ва "Насаф" вакили Акмал Мозговой бугунги машғулотда иштирок этишмади.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев (ОКМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар
Иброҳим Ҳалил Йўлдошев ("Пари НН"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Абдуқодир Ҳусанов ("Энергетик-БГУ"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев (ОКМК), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Дилшод Саитов ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар
Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Аббосбек Файзуллаев ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Фатих Карагумрук"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Жамшид Болтабоев ("Навбаҳор"), Хожимат Эркинов ("Торпедо").

Ҳужумчилар
Жасур Яхшибоев ("Навбаҳор"), Элдор Шомуродов ("Специя"), Бобир Абдихолиқов ("Ордабаси"), Игорь Сергеев ("Тоболь").

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов



Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика